Skip to main content
Yangiliklar

Мирободда волейбол бўйича «Раҳбар кубоги» мусобақаси ўтказилди

By 28.11.2020No Comments

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги «Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар Миробод туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, куни кеча Миробод тумани ҳокимлиги ташаббуси билан туман Давлат солиқ инспекцияси, Жисмоний тарбия ва спорт ҳамда Халқ таълими бўлимлари, шунингдек Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида тумандаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида волейбол бўйича «Солиқ инспекцияси раҳбари кубоги» мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада тумандаги барча умумтаълим мактабларининг жамоалари иштирок этди.

Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунига кўра 1-ўринни 294-сонли умумтаълим мактаби, 2-ўринни 83-сонли умумтаълим мактаби ҳамда 3-ўринни эса 56-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари қўлга киритишди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати