Skip to main content
Yangiliklar

Каратэ WKF: Хоразмда Ўзбекистон кубогига старт берилди

By 21.11.2020No Comments

Бугун Урганч шаҳрида каратэ WKF бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақасига старт берилди.

Мусобақада республикамизнинг барча вилоятларидан келган 300 нафардан зиёд маҳоратли каратэ усталари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Бугун 14-15 ҳамда 16-17 ёшли ўсмирлар ва қизлар ўртасида яккалик ва жамоавий ката, шунингдек яккалик ва жамоавий кумите баҳслари ўтказилмоқда.

Шуни таъкидлаш жоиз, мусобақа Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги Спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби раҳбарлигида ташкил этилган бўлиб, унда терма жамоалар учун янги номзодлар саралаб олиниши кутилмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати