Skip to main content
Yangiliklar

Кадетлар ўртасида Жаҳон чемпиони Зафарбек Каримов билан суҳбат

By 05.11.2020No Comments

2019 йил август ойи. Ўзбекистон илк бора кадетлар ўртасида Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди. Мазкур нуфузли мусобақада дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатларидан ёш таэквондочилар, мураббийлар иштирок этишди. Ўзбекистон спорти тарихидан жой олган чемпионат вакилларимиз учун омадли келди. Жумладан 41 кгм вазн тоифасида Зафарбек Каримов барча рақибларини енгиб Жаҳон чемпионатининг олтин медали соҳиби бўлди.

Каримов Зафарбек Оғабек ўғли 2005 йил, 9 март санасида Тошкент шаҳрида туғилган. Биринчи мураббийи Лазиз Пўлатов. Ўзбекистон чемпиони. “Корея опен” турнирида икки бор, “Фужайра опен”да бир маротаба олтин медаль эгаси бўлган. “Малайзия опен” турнири кумуш медалига муносиб кўрилган. Кадетлар ўртасида Жаҳон чемпиони. Таеквондодан ташқари спортнинг гольф турига ҳам қизиқади.

– Зафар таэквондода нима мухим экан?
– Биринчи навбатда қайси бир спорт тури бўлишидан қатъий назар тартиб-интизом муҳим экан. Мураббийим ҳар сафар агар спортчининг режаси бўлмаса у ўз мақсади сари етиш олмайди деб таъкидлайдилар.

– Ўтган йили пойтахтимиз мезбонлик қилган дунё биринчилигида ғалабага эришдингиз? Бундай ютуққа эришишни ўзи бўлмагандир?
– Албатта мамлакат миқёсидаги мусобақалар, халқаро турнирлар мен учун дунё биринчилиги олдидан ўзига ҳос маҳорат макбати вазифасини ўтади. Унинг устига барча жамоадошларимиз билан бирга босқичма-босқич тайёргарлик машғулотларини олиб бордик. Мураббийим билан биргаликда чет эллик тенгдошларимнинг мусобақадаги иштирокларини бевосита кузатиб бордик ва таҳлил қилиб шунга яраша мукаммаллашган дастур асосида тайёргарлик кўрдик. Насиб қилса келгусида тажрибали таэквондочи акаларимиз Жасур Бойқўзиев, Дмитрий Шокин каби дунё таэкваондо оламида ўз ўрнимга эга бўлмоқчиман.

– Яқин орада қандай мусобақаларда қатнашмоқчисиз?
– Пандемия сабаб жорий йилдаги бир қатор нуфузли мусобақалар қолдирилди. Хозир эса Мамлакат чемпионатига тайёргарлик кўряпмиз. Тенгдошларим, жамоадошларим барчамиз мусобақаларни интиқлик билан кутяпмиз.
Юртимизнинг иқтидорли спортчилари қаторидасиз сизга бўлажак мусобақаларда омад тилаб қоламиз.

??? Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати