Кеча Халқаро Олимпия қўмитаси ижроия кенгашининг видеоалоқа шаклида бўлиб ўтган йиғилишида Лондон 2012 Олимпияда ўйинларида велоспорт ва оғир атлетика спорт турларидаги натижалар қайта кўриб чиқилди.
Биз учун аҳамиятли жиҳати оғир атлетика бўйича 105 кг вазн тоифасида Олимпия чемпиони Олексий Торохтий допинг туфайли олтин медалдан маҳрум қилинган. Олтин эронлик Наваф Носиршалалга, кумуш поляк Бартоломей Бонкга насиб этди.
Бронза ўзбекистонлик Руслан Нурутдиновга насиб қилиши мумкин эди, аммо у 2019 йил май ойида Лондонда ўтказган натижалари бекор қилиниб, дисквалификация қилинди. Дастлабки натижаларга кўра бешинчи ўринни қўлга киритган яна бир юртдошимиз Иван Ефримов бронза медали соҳибига айланди.
Маълумот учун: Иван Ефримов 1986 йил 9 март куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Оғир атлетика бўйича АҚШнинг Хюстон (2015) ва Анахайм (2017) шаҳарларида ўтказилган жаҳон чемпионатлари совриндори. Осиё ўйинлари ва Осиё чемпионати совриндори.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати