Skip to main content
Yangiliklar

Хоразмда ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди

By 23.11.2020No Comments

Бугун Хоразм вилояти Урганч шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Баҳсларда юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 335 нафар ёш чарм қўлқоп устаси совринли ўринлар учун кураш олиб боради.

11 вазнда ғолиблар номини аниқлаб берадиган биринчиликнинг финал баҳслари 29 ноябрь куни бўлиб ўтади.