Skip to main content
Yangiliklar

ХОҚ Ижроия қўмитаси «Олимпия бирдамлиги» бюджетини оширди

By 13.11.2020No Comments

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Онлайн тарзда ўтган учрашув давомида иштирокчилар навбатдаги ёзги ва қишки Олимпия ўйинларига тайёргарлик, коронавирусга қарши кўрилаётган кескин чоралар ва бу борада спортчиларни қандай қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Ижроия қўмита аъзолари Токио, Пекин ва Париждаги ўйинлар Ташкилий қўмиталарининг коронавирусдан кейинги даврга мувофиқлаштирилган мусобақани ўтказиш бўйича ҳаракатларини юқори баҳоладилар. Бундан ташқари, ХОҚ спортчилар комиссияси аъзолари вазиятни қай ҳолатда кўришларини сўзлаб беришди.

Спортчилар пандемия пайтида мусобақалардаги иштироки борасидаги тажрибалари билан ўртоқлашдилар, шунингдек, Токио-2020 ташкилий қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган эпидемияга қарши хавфсизликни таъминлаш режасини юқори баҳоладилар.

ХОҚ раҳбари Томас Бах мусобақанинг барча иштирокчилари регламент ва қоидаларга қатъий риоя қилмасдан хавфсиз Олимпия ўйинларини ўтказиш қийин кечишини таъкидлади.

– Aсосий масала ХОҚ ишчи гуруҳи ва япон мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган спортчилар учун хавфсиз муҳит яратиш ва коронавирусга қарши кураш усуллари тўғрисида маълумот алмашиш билан боғлиқ, – дея таъкидлади Томас Бах. – Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун Ўйинларнинг барча иштирокчилари ўз тартиб-интизомини намоён этишлари керак. Кўпгина мамлакатлар тажрибаси кўрсатганидек, вирусга қарши самарали кураш фақат белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш билан боғлиқ.

Томас Бах 15-18 ноябрь кунлари Халқаро паралимпия қўмитаси вакиллари билан биргаликда жараён билан танишиш ва мамлакат бош вазири Ёсихидэ Суга билан учрашиш мақсадида Японияга ташриф буюришни режалаштираётганини маълум қилди.

Яқинда Хитойда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг бўлиб ўтди, шунингдек, Халқаро кёрлинг (WCF), чанғи спорти (FIS) федерациялари, конькида учиш (ISU) ва биатлончилар (IBU) уюшмалари вакиллари учун мусобақа ўтказиладиган жойларга экскурсиялар ўтказилди.

Қишки Олимпия ўйинлари қишлоғида қурилиш ишлари аллақачон якунлангани хабар қилинган. Барча спорт иншоотлари 2020 йил охиригача, асосий медиа-марказ эса кейинги йил ёзга қадар фойдаланишга топширилади.

«Париж-2024», «Милан–Кортина-д’Ампеццо-2026» ва «Лос-Анжелес-2028» ташкилий қўмиталари, шунингдек, Дакарда ўтадиган 2026 йилги ўсмирлар Олимпия ўйинлари вакиллари ҳисоботларини тақдим этдилар.

– Бирдамлик – бу олимпия жамоатчилиги фаол равишда тарғиб қилаётган асосий қадриятлардан бири, – деди Томас Бах. – Ушбу қарор бунинг ёрқин далилидир. Спортчилар ва уларнинг атрофидагиларни ўқитиш ва ривожлантириш, турнирларга тайёрланишга устувор аҳамият берадиган турли дастурлар орқали барча МОҚ ва қочқинлар жамоаларига ёрдам беришда давом этамиз.

Ушбу дастурнинг 2017 йилдан 2020 йилгача бажарилиши тўғрисида ХОҚ “Олимпия бирдамлиги” комиссияси раиси Робин Митчелл ҳисобот тақдим этди, шунингдек, спортчиларни қўллаб-қувватлаш дастурларига ажратиладиган бюджетнинг 25 фоизга ошишини маълум қилди.

 

olympic.uz