Skip to main content
Yangiliklar

Футбол: Сирдарё вилояти ИИБ “Раҳбар кубоги” ни қўлга киритди

By 11.11.2020No Comments

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5887-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида юртимизда кўплаб футбол тадбирлари ўтказилмоқда.

Сирдарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда вилоят футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда вилоятда фаолият юритаётган бошқармалар, ташкилотлар ва ҳуқуқ тарғибот органлари ходимлари ўртасида “Раҳбар кубоги” мусобақаси ташкил этилди.

Гулистон шаҳрида жойлашган «Марказий ўйингоҳ» да 2 кун давомида ҳақиқий футбол кайфияти ҳукмрон бўлди.

13 та жамоа иштирок этган мазкур мусобақа қизғин баҳслар ва голларга бой бўлди.

Мусобақанинг 3-ўрини учун бўлган баҳсда вилоят Божхона бошқармаси ва Марказий банк жамоалари тўқнаш келишди. Ўйининг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилган бўлса пенальтилар церийасида омад банкчилар жамоасига кулиб боқди.

Мусобақанинг финал ўйинида азалий рақиблар вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда вилоят Давлат хавфсизлик хизмати бошқармалари мусобақа ғолиблиги учун куч синашишди.

Финалга хос кечган муросасиз учрашувда Ички ишлар бошқармаси томонидан урилган ягона гол ўйин тақдирини ҳал этди.

Шундай қилиб, Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси «Раҳбар кубоги» 2020 ғолибига айланди. Мусобақалар якунида ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом, медаллар, кубоглар ва эсталик совғлари билан тақдирланди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати