Skip to main content
Yangiliklar

Феруз Абдуллаев Евросиё от спорти ассоциацияси вице-президенти этиб сайланди

By 20.11.2020November 21st, 2020No Comments

Куни кеча Евросиё от спорти ассоциациясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Феруз Абдуллаев Евросиё от спорти ассоциациясининг вице-президенти этиб сайланди.

Ташкилот раҳбари этиб бир овоздан Россия от спорти федерацияси раиси Марина Сечина номзоди маъқул кўрилди.

Ассоциация от спортини ривожлантириш учун ташкил этилган ихтиёрий жамоат бирлашмаси бўлиб, Евросиё ҳудудида унинг аъзолари манфаатларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида фаолият олиб боради.

Ўз навбатида Халқаро от спорти федерацияси (FEI) раиси Ингмар де Вос ташкилотнинг янги раҳбариятини қутлаб, уларнинг фаолиятига омад тилаб ўтди.