Skip to main content
Yangiliklar

Эрталабки бадантарбиянинг сири нимада?

By 24.11.2020No Comments

Кўпчилик инсонлар эрталабки бадантарбия машғулотларини бажаришга бироз эринчоқлик қилишади. Бу яхши эмас, албатта. Зеро, эрта тонгдан бажарилган машғулотларнинг инсон саломатлигини мустаҳкамлашдаги ўрни беқиёс. Яъни, эрталабки бадантарбия организмни тетик ҳолатда бўлишини таъминлаб, ишимизнинг сифатли ва унумли бўлишига хизмат қилиб, кайфиятни кўтаради, уйқу ва ланжликни тарқатади, тананинг эгилувчанлигини ошириб, тўғри нафас олишга ёрдам беради.

Қон айланишини яхшилаб, моддалар алмашинувини фаоллаштиради, уйқудан сўнг организмда сув йиғилишини бартараф этади. Тонгги машқларни ўрнингиздан турмаган ёки ўтирган ҳолда ҳам бажаришингиз мумкин. Бу ҳолда спорт машқлари яхши уйғонмаган организмни тетиклаштиради.

Шундай экан, ҳар куни эрта тонгда бадантарбия машқларини бажаришга одатланинг ҳамда ўз саломатлигингизни мустаҳкамланг!

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати