Skip to main content
Yangiliklar

Бутунжаҳон болалар кунига атаб ўтказиладиган акцияга Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси ҳам қўшилди

By 20.11.2020No Comments

20 ноябрь куни Бутунжаҳон болалар куни нишонланади. Ушбу сана 1954 йилда БМТ томонидан эълон қилинган ва ёш авлоднинг фаровон ҳаётини таъминлаш учун дунё ҳамжамияти эътиборини жалб қилишга қаратилган.

Бутун дунёда анъанавий тарзда шу куни ушбу мавзуга доир тадбирлар ўтказилади. Ҳар йили бутун дунёда «Дунёни кўк рангга бўяш» акцияси ўтказиб келинади, унинг мақсади жамоатчилик эътиборини болалар ҳуқуқларини таъминлашнинг долзарб масалаларига жалб қилишдир. Мамлакатлар умумий ғояни қўллаб-қувватлаб, диққатга сазовор, марказий жойларни ёритишни ташкил қилишади.

Ушбу акцияга Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси ҳам қўшилди. Бугун тонгги машғулотларни терма жамоа мураббийлари ва спортчиларимиз олд қисмига #WorldChildrensDay деб ёзилган кўк рангли футболкаларда ўтказишди.

??? Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати