Skip to main content
Yangiliklar

Бокс: Ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионлари аниқланди

By 30.11.2020No Comments

Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати якунланди.

Баҳсларда юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 335 нафар ёш чарм қўлқоп устаси совринли ўринлар учун кураш олиб борди.

2003-2004 йилларда туғилган боксчилар ўртасида ўтказилган чемпионатда 11 та вазн тоифасида ёш боксчиларимиз рингга кўтарилди.

Ўзбекистон бокс федерацияси берган маълумотга кўра, мазкур чемпионатда баъзи вазнларда жаҳон ва Осиё чемпионати саралашларига боксчилар ҳам кўрикдан ўтказилган. Мусобақанинг яна бир аҳамиятли томони шундаки, беллашувларда совриндор бўлган боксчилар Олий ўқув юртларига имтиёз билан кириш ҳуқуқига эга бўлишади.

Эътиборингизга мусобақанинг барча ғолиб ва совриндорлари рўйхатини тақдим этамиз:

-46 кг:

1-ўрин: Аҳмаджон Қўзибоев

2-ўрин: Фарёз Дўсматов

3-ўринлар: Асилбек Жалилов, Муҳаммаджон Мелибоев

-49 кг:

1-ўрин: Хўжаназар Нортожиев

2-ўрин: Муҳаммадқодир Мамиржонов

3-ўринлар: Жалолиддин Шамсиддинов, Сардор Акбаров

-52 кг:

1-ўрин: Миркомил Саидохунов

2-ўрин: Зайниддин Зайниддинов

3-ўринлар: Бекзод Холдоров, Мадияр Данияров

-56 кг:

1-ўрин: Лазизбек Юлдашев

2-ўрин: Эрназар Тўрабоев

3-ўринлар: Бунёд Умирзоқов, Илҳом Қаҳҳоров

-60 кг:

1-ўрин: Ғофур Тоҳиров

2-ўрин: Ривожиддин Йўлдошев

3-ўринлар: Ҳусан Турдалиев, Йўлдошали Тошпўлатов

-64 кг:

1-ўрин: Лазизбек Фаттоев

2-ўрин: Бекзод Бекмуродов

3-ўринлар: Мирзааҳмад Мирзабеков, Асилбек Муҳаммаджонов

-69 кг:

1-ўрин: Самандар Солижонов

2-ўрин: Абдулазиз Расулов

3-ўринлар: Азизбек Юсупов, Артур Раметуллаев

-75 кг:

1-ўрин: Жасурбек Йўлдошев

2-ўрин: Шоядбек Холдаров

3-ўринлар: Бегали Қирғизбоев, Жавоҳир Мирзажонов

-81 кг:

1-ўрин: Сардор Раҳмонбердиев

2-ўрин: Асадбек Умаров

3-ўринлар: Достон Абдуллажонов, Сарвар Собиров

-91 кг:

1-ўрин: Нусратбек Тохиров

2-ўрин: Шаҳзодбек Раҳмонов

3-ўринлар: Раҳимжон Қаҳрамонов, Акобир Қаҳрамонов

+91 кг:

1-ўрин: Али Нуранов

2-ўрин: Салоҳиддин Тоҳиров

3-ўринлар: Муҳаммад Файзуллаев, Фаёз Равзалиев

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

матбуот хизмати