Skip to main content
Yangiliklar

Биринчи Бутунжаҳон шахмат онлайн паралимпиадаси старт олди

By 20.11.2020November 21st, 2020No Comments

Бугун тарихда биринчи марта Бутунжаҳон шахмат онлайн паралимпиадаси бошланди. Мазкур мусобақа 3 декабрь – Халқаро ногиронлар кунида ниҳоясига етади. Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) ногирон шахматчилар маълумотлари базасини шакллантирди. Унга кўра, биринчи Бутунжаҳон шахмат онлайн паралимпиадасида 45 мамлакатнинг 61 терма жамоаси иштирок этиши белгиланди.

FIDE шу йил март ойида коронавирус пандемияси сабабли шахмат Олимпиада ва Паралимпиадасини 2021 йилга кўчирган эди. Кейинчалик эса бу мусобақаларни 2020 йилда онлайн тарзда ўтказишга қарор қилинди. Август ойида онлайн ўтган биринчи Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Россия ва Ҳиндистон терма жамоалари ғалаба қозонган эди.