Skip to main content
Yangiliklar

Aвстралия сузиш бўйича Олимпиада-2012 медалларидан маҳрум бўлиши мумкин

By 07.11.2020No Comments

2012 йилги Лондон Олимпиадасида қатнашган сузувчи Брентон Рикарднинг мусбат допинг-тести туфайли Aвстралия терма жамоаси 4х100 метрга эстафета баҳсларида қўлга киритган бронза медалидан маҳрум бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда The Sydney Morning Herald нашри.

Спортчининг саккиз йил олдинги тест намунаси қайта текширилганда, натижа мусбат чиққан. Таҳлил таркибидан тақиқланган препарат – фуросемид топилган. Ўйинларнинг квалификацион баҳсларида қатнашган 37 ёшли Рикарднинг ўзи эса била туриб ҳеч қачон тақиқланган моддаларни қабул қилмаганлигини айтди.

Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) Спорт арбитраж судига (CAS) бу ҳақда мурожаат қилди. Эндиликда Aвстралия терма жамоаси сузиш бўйича медаллардан маҳрум бўлиш арафасида турибди. Ушбу иш бўйича суд мажлиси 9 ноябрь куни бўлиб ўтади.

 

olympic.uz