Хабарингиз бор, шу йил кунларда 2003 йилдан 2007 йилгача бўлган даврда туғилган футбол маҳорати мактаблари тарбияланувчилари ўртасида ҳар бир ёш тоифасида Профессионал футбол мактаблари лигасининг Ўзбекистон чемпионати баҳслари давом этмоқда.
Жумладан, Қашқадарё вилояти футбол маҳорати мактабининг 2007 йилда туғилган тарбияланувчилари Андижон шаҳри мезбонлик қилган мусобақада иштирок этди. Қашқадарёлик ёш футболчилар ўйиндан кейинги бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номли ижод мактабига саёҳат қилишди.
Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилоят футбол маҳорати мактабининг алоҳида дастур-режаси бўлиб, ушбу ташриф ҳам бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлашига хизмат қилади.
– Серқирра ижодкор, истеъдодли шоир Муҳаммад Юсуф шеърларини ўқиш, ўрганиш, ижодини кенг тарғиб қилиш, айниқса, ёшларимизнинг ушбу адиб қаламига мансуб китобларни зўр қизиқиш билан мутолаа қилиши уларнинг тафаккури кенгайишга хизмат қилади, – дейди Қашқадарё вилоят футбол маҳорати мактабининг маънавият-маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Шавкат Рўзиев. – «Беш ташаббус келажагимиз пойдевори» шиори остида ушбу ижодий саёҳатни ташкил этдик. Бизни ижод мактаби жамоаси муносиб кутиб олиб, ўқувчиларнинг шоир ижодидан шеърлар ўқиб бериши, музейни томоша қилиши ёш футболчиларимизда бир олам таассурот қолдирди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати