Skip to main content
Yangiliklar

Қарши шаҳридаги Абдулла Орипов ҳайкали пойида оммавий бадантарбия машғулотлари ўтказилди

By 11.11.2020No Comments

Аҳоли орасида оммавий спортни кенг тарғиб қилиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш бугунги кунимизнинг долзарб вазифаларидан биридир.

Бугун эрта тонгдан Қашқадарё вилояти Қариш шаҳрида жойлашган Абдулла Орипов номидаги мактаб хиёбонида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Авазжон Каримов иштирокида шаҳар аҳолиси, ташкилот ва корхоналар ходимлари ҳамда спорт таълим муассасалари ходимлари ва тарбияланувчилари «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам», велосайр ҳамда эрталабки бадантарбия машғулотларида оммавий тарзда иштирок этилди.

Бу каби оммавий тадбирлар биргина шаҳар ҳудудида эмас балки, вилоятнинг барча туманларида тизимли равишда ўтказилиб борилмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати