Skip to main content
Yangiliklar

Қарши шаҳрида 200 ўринли велопарк қурилади

By 21.11.2020No Comments

Бугун Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида жойлашган “Мустақиллик” шоҳ кўчаси бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6099-сонли фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида аҳолининг турли қатламлари ўртасида велосайр ва оммавий юриш тадбирлари ўтказилди.

Унда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев барча қатнашчиларга “Шахсий намуна” кўрсатган ҳолда сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилотлар бошлиқлари ва аҳолининг турли қатламлари билан бирга велосайр ҳамда оммавий юриш тадбирларида фаол иштирок этди.

Тадбир якунида раҳбарлар аҳоли фойдаланиши учун янгидан бунёд этилаётган 200 ўринлик велопаркка ўз велосипедларини совға қилишди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати