Skip to main content
Yangiliklar

Ҳамдардлик билдирамиз

By 29.11.2020No Comments

Бугун Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, мамлакатимизда шахмат спортининг ривожига салмоқли ҳисса қўшган инсон, таниқли спорт шарҳловчиси Акром Тошхўжаев 66 ёшида оламдан ўтди.

Акром Тошхўжаевнинг бутун меҳнат фаолияти Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида ўтган. Узоқ йиллар «Ўзбекистон» телеканалида, 2004 йилдан то нафақага чиққунга қадар «Спорт» телерадиоканалида ишлаган.

Айниқса Акром ака ўзбекистонлик биринчи ва ҳозирча ягона жаҳон чемпиони (катталар ўртасида) Рустам Қосимжоновнинг чемпионлик тожи учун ўтказган ўйинларини юксак савияда шарҳлаб, мухлису-мутахассислар назарига тушганди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жамоаси кўп сонли спорт ихлосмандлари номидан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Марҳумнинг руҳи шод, охирати обод бўлсин!

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати