Skip to main content
Yangiliklar

«Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги»да финалчилар аниқланди, финалда янги жамоалар тўқнаш келади

By 28.10.2020No Comments

Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда йирик корхона ва ташкилотлар ходимлари ўртасида ўтаётган футбол бўйича «Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги» мусобақасида бугун финалчилар аниқланди.

Ярим финалда мусобақа ғолиблигига асосий даъвогарлардан бири сифатида эътироф этилаётган Ўзбекистон футбол ассоциацияси жамоаси йирик ҳисобда имкониятни бой берди. Улар «Халқ банки»га 3-0 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Холбуки, учрашув давомида ЎФА жамоаси сезиларли устунликка эришди. Аммо, лекин, бироқ… омад келмаса қийин экан!

Иккинчи ярим финал жуфтлигида бу каби мусобақаларда илк маротаба қатнашаётган Агросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази ДУК жамоаси Давлат божхона қўмитаси устидан 2-1 ҳисобида ғалабага эришди ва финалга йўл олди. Наҳотки шу босқичгача «сирли жамоа» бўлиб келаётган Агросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази ДУК финалда ҳам барчани ажаблантирса?! Буни 30 октябрь куни соат 16:00да «Миллий» стадионда бўлиб ўтадиган финал учрашувида билиб оламиз.

«Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги»

½ финал

Ўзбекистон футбол ассоциацияси – «Халқ банки» – 0:3

Агросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази ДУК – Давлат божхона қўмитаси – 2:1

3-ўрин учун

29 октябрь, соат 10:00

Ўзбекистон футбол ассоциацияси – Давлат божхона қўмитаси

Финал

30 октябрь, соат 16:00

«Халқ банки» – Агросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази ДУК

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати