Skip to main content
Yangiliklar

«Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги»: 1/16 финал голларга бой бўлди

By 23.10.2020No Comments

«Бунёдкор» футбол академияси майдонларида ўтаётган футбол бўйича вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда йирик корхона-ташкилотлар ходимлари ўртасидаги «Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги» мусобақасида кучлилар сараланмоқда. Бугун 1/16 финал босқич ўйинлари ўтказилиб, нимчорак финалга йўл олган жамоалар маълум бўлди.

Ушбу босқичда ҳам жамоалар сермаҳсуллик кўрсатишди. Энг йирик ҳисоб Давлат божхона қўмитаси ҳамда Гидрометеорология хизмати маркази жамоалари ўртасидаги ўйинда қайд этилди. Божхоначиларнинг 13та голига рақиб жамоа атиги битта тўп билан жавоб қайтарди.

Голларга бой ўйинлардан яна бири Агросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ўртасида кечиб, унда 8:3 ҳисоби қайд этилди, яъни дарвозалар умумий 11 марта ишғол этилди.

Халқ банки ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитаси жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳам дарвозаларга шунча гол киритилди. Фақат, деярли тенгкурашлар остида кечган баҳсда банкирлар рақибидан битта кўп гол уришди – 6:5.

Таркибидан «Ўзбекистон ифтихори» Равшан Эрматов, МДҲ кубоги соҳиби Илдар Магдеев сингари ўзбек футболининг ёрқин намоёндалари ўрин олган Ўзбекистон футбол ассоциацияси жамоаси қаторасига иккинчи ўйиндирки курашсиз ғалаба қозонмоқда. Бу сафар уларнинг рақиби – Мактабгача таълим вазирлиги ўйинга етиб келмади, ЎФА техник ғалаба билан кейинги босқичга йўл олди. 1/32 финалда эса «Ўзбекенерго» АЖ ҳам ЎФА билан куч синашишдан чўчидими, хуллас улар ҳам ўйинга келишмади.

«Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги»

1/16 финал

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ – Давлат Cолиқ қўмитаси -:+

Спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби – «Узвторсветмет» АЖ – 4:1

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги – «Шарқ» нашриёти ДУК – 3:0

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги – Молия вазирлиги – 2:0

Ўзбекистон футбол ассоциацияси – Мактабгача таълим вазирлиги +:-

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази – Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги – 1:2

«Олмалиқ КМК» АЖ – «Кафолат суғурта компанияси» АЖ – 1:0

Гидрометеорология хизмати маркази – Давлат божхона қўмитаси – 1:13

«Мирокредит банк» АТБ – «Агробанк» АТЖ – 3:1

Сув хўжалиги вазирлиги – «Ўзстандарт» агентлиги -:+

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси – Марказий банк – 5:0

Агросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази – Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси – 8:3

«Халқ банки» – Монополияга қарши курашиш қўмитаси – 6:5

Ўзбекистон Либерал Демократик Партияси – Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси – 0:6

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» АЖ – Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси – 3:2

«Ўзагросуғурта» АЖ – «Саноат қурилиш банк» АТБ -:+

1/8 финал жуфтликлари:

Давлат Cолиқ қўмитаси – Ўзбекистон футбол ассоциацияси

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби – Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги

«Халқ банки» – «Олмалиқ КМК» АЖ

«Мирокредит банк» АТБ – Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси

«Ўзстандарт» агентлиги – Агросаноат мажмуйида хизматлар кўрсатиш маркази

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси – «Ўзбекистон ҳаво йўллари» АЖ

«Саноат қурилиш банк» АТБ – Давлат божхона қўмитаси

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати