Skip to main content
Yangiliklar

Жавоҳир Сирматов шогирдларидан яна 2 медаль

By 20.10.2020No Comments

Дунёдаги эпидемиологик вазият туфайли ҳозирда аксарият мусобақалар онлайн тарзда ўтказилмоқда. Ушбу мусобақаларда Ўзбекистон шарафини, қолаверса Наманган вилояти шарафини муносиб химоя қилиб келаётган Жавоҳир Сирматов бошчилигидаги “СК Чемпион Таэквондо” клуби спортчилари бу сафарги медалларни Мексика давлати томонидан ташкил этилган “FESTIVAL INTERNACIONAL DE TAEKVONDO” мусобақасида қўлга қиритишди.

Мусобақада кадетлар ўртасидаги баҳсларда Салоҳиддин Собитов ва ўсмир қизлар ўртасидаги баҳсларда Хуршидабону Шукуржонова бронза медални кўлга киритди.

Ушбу медаль “Чемпион” клубининг халқаро онлайн мусобақалар бошланганидан буён кўлга киритилган 26-медали ҳисобланади.

??? Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати