Skip to main content
Yangiliklar

Японияда спорт ва бадантарбия куни

By 13.10.2020No Comments

Бу байрам 1964 йилда Токио шаҳрида Олимпиада ўйинлари ўтказилиши шарафига 1966 йилда таъсис этилди. 2000 йилдан бошлаб байрамни спортни севувчилар учун 3 кун дам олиш кунини тақдим қилиш мақсадида октябрнинг иккинчи душанбасида нишонлайдиган бўлдилар.

1954 йилда Олимпиада ўйинларининг ўтказилиши мамлакатда бадантарбия ва спортнинг ривожланишига туртки бўлди. Спорт ва бадантарбия кунида бутун мамлакат бўйлаб спорт мусобақалари ўтказилади. “Спортни севувчи оила” каби конкурслар ўтказилади. Японияда ҳаваскор спортчилар учун кўп имкониятлар яратилган. Ҳозирда Японияда 200.000 дан ортиқ спорт комплекслари фаолият юритмоқда. Масалан Токиодан узоқ бўлмаган Тифа префектурасида ёпиқ тоғ чанғи трассаси бор бўлиб, қишин-ёзин йил давомида ишлайди ва бу ер доимо спортга қизиқувчилар билан гавжум.