Skip to main content
Yangiliklar

Венесуэла давлати ташкил этган онлайн мусобақада олтин медаль қўлга киритилди!

By 08.10.2020No Comments

Шу кунларда Венесуэла давлати “Nuestro evento Mundial campaneto abierto de poomsae y kyorugi online” мусобақасига мезбонлик қилмоқда. Мазкур мусобақада Ўзбекистон давлати шарафини Наманган вилояти терма жамоаси аъзолари ҳимоя қилишмоқда.
Пумсэ йўналишида Салоҳиддин Собитов, Кёруги йўналишида Гулшаной Исмоилова, Паракёруги баҳсларида Қудратилло Шоназаров юртимиз шарафини ҳимоя қилишмоқда.

Қувонарлиси Салоҳиддин Собитов Пумсэ йўналишида олтин медални қўлга киритди!

Бугун қолган спортчиларимиз мусобақада иштирок этишади.

??? Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати