Skip to main content
Yangiliklar

ЎзДЖТСУга янги ўқув йилида қайси машҳур хорижлик спортчилар талабаликка қабул қилинди?

By 31.10.2020No Comments

Университетнинг халқаро ҳамкорлик бўлими ташаббуси билан янги ўқув йилида хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш бўйича самарали ишлар олиб борилди.

Илиас Илиадис- Грециялик машҳур спортчи (дзюдо), Олимпия чемпиони (2004), Лондон-2012 олимпиадаси совриндори. 3 карра жаҳон чемпиони (2010,2011,2014), 3 карра жаҳон чемпионати совриндори (2005, 2007, 2013)

Кахи Махарадзе-Грузиялик машҳур футболчи, 2006-2015 йилларда футбол бўйича Грузия миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси сифатида тўп сурган. «Пахтакор» ва «Локомотив» клублари сафида Ўзбекистон чемпиони бўлган.

Маълумот учун, Россия, Грузия, Қозоғистон, Украина давлат фуқаролари ҳам университетда спорт фаолияти йўналишининг дзюдо, оғир атлетика, енгил атлетика, эркин кураш, гандбол, футбол спорт турлари бўйича таълим олишмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати