Skip to main content
Yangiliklar

Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаси йиғинга киришди

By 26.10.2020No Comments

Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаcи аъзолари Тошкентда йиғинни олиб бормоқда. 15 октябрь куни бошланган йиғин 4 ноябрга қадар давом этади. Ноябрь ва декабрь ойида ҳам спортчилар учун йиғинлар ташкил этилади.

Мураббийлар Собир Назаралиев, Жасур Бойқўзиев, Абдувоҳид Раҳимов ва Дадахон Ғаффаров қўл остида 40га яқин ёш таэквондочилар машғулотларни олиб боришмоқда. Ушбу йиғин орқали спортчиларимиз бўлажак Ўзбекистон чемпионати ва халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўришмоқда.

Йиғинда иштирок этаётган таэквондо бўйича Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаси аъзолари:
Асадбек Соаталиев
Нурлан Бойхўжаев
Камронбек Мансуров
Усмон Жўраев
Султонбек Тошпўлатов
Мирдиёрбек Мирайимов
Жавоҳирбек Хидоятов
Бекзод Мирзамаҳмудов
Аҳмаджон Солиҳов
Валерий Хегай
Аселя Мирзаҳмедова
Шабона Абдувалиева
Диана Садирова
Сабрина Пардаева
Заҳро Тўрахонова
Сафия Хан
Камила Эргашева
Оминахон Камолова
Мубина Игиталиева
Гулруҳ Абдуллаева
Муҳаммадамин Алиев
Жалолиддин Мустафоқулов
Зафарбек Каримов
Назарали Назаров
Раҳматулло Равшанов
Зийнатилло Маҳмуджонов
Акром Тоғаев
Мансур Муратов
Саидмуҳаммад Иргашев
Дурдона Абдуғаниева
Лайло Зайниддинова
Маржона Йўлдошева
Шукрона Машрабова
Диёра Имомалиева
Айнура Умурзакова
Гулором Азимбетова
Саодат Одилова
Рухшона Муродова
Хожакбар Абдурасулов

??? Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати