Yangiliklar

Ўтган сентябрь ойи 1880 йилги рекордни янгилади

By 16.10.2020 No Comments

Ўтган сентябрь 1880 йилдан бери қайд этилган энг илиқ ой бўлди. АҚШнинг Океан ва атмосфера миллий маъмурияти шундай хулосага келди.
Олимлар кузатишларнинг бутун тарихи давомида бундай иссиқ куз ойини қайд этмаганликлари ҳақида хабар беришди.
Ғайриоддий юқори ҳарорат Сибир, Яқин Шарқ ва Жанубий Африканинг айрим ҳудудларида қайд этилган.
Метеорологларнинг таъкидлашича, сентябрь ойидаги кескин исиш таъсири Калифорниядаги ёнғинларнинг кўпайиши ва Арктикадаги музликларнинг кучли эриши билан сезилган.