Skip to main content
Yangiliklar

Ҳудудлардаги мураббийлар учун пара-таэквондо бўйича онлайн семинар ташкил қилинди

By 20.10.2020No Comments

Бугун Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси томонидан пара-таэквондо бўйича онлайн маҳорат дарси ташкил этилди. Маҳорат дарсида Миллий Олимпия қўмитаси, Миллий Паралимпия ассоциацияси вакиллари, вилоятлардаги мураббийлар ва спортчилар иштирок этишди.

Тадбирни пара-таэквондо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Бобур Қўзиев олиб борди. Мураббий сўзининг аввалида ушбу спорт тарихи, шаклланиш босқичлари ва унинг хусусиятлари ҳақида сўзлаб берди. Мутахассис 2013 йилда пара-таэквондо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси шаклланганини таъкидлаб, ҳозирда йирик мусобақаларга тайёргарлик кўраётган спортчиларимизнинг сони ва улар учун ўқув-машғулот йиғинлари қандай ташкил этилаётгани ҳақида айтиб ўтди.

Бундан ташқари, мутахассис пара-таэквондонинг асосий қоидалари, ушбу турнинг оддий таэквондодан фарқлари, пара-таэквондочилар фойдаланиши мумкин бўлган зарбалар ва уларни баҳолаш, шунингдек, ушбу спорт турларининг тоифалари ҳақида сўзлаб берди.

Мутахассис семинар давомида пара-таэквондочилар билан бир нечта техникаларни намойиш этди. Маҳорат дарси якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

olympic.uz