Skip to main content
Yangiliklar

Томас Бах Сеул тинчлик мукофотига сазовор бўлди

By 27.10.2020No Comments

ХОҚ президенти Томас Бах нуфузли Сеул тинчлик мукофотига сазовор бўлди. Президент Бах онлайн маросимга Лозаннадан уланди. Мукофотни эса унинг номидан БМТнинг собиқ Бош котиби Пан Ги Мун қабул қилиб олди.

Мукофотни топшираётганда Сеул Тинчлик мукофоти Маданият жамғармаси раиси Ём Чжэ Хо Томас Бах ҳақида ўзининг илиқ фикрларини билдириб ўтди. «ХОҚ президенти Томас Бах спорт орқали тинчликка эришиш миссиясини бажаради. Жаноб Бах кўплаб минтақалардаги низолар ва бўлинишларни спорт орқали ҳал қилишга катта ҳисса қўшган ва шу билан у тинчликка интилган буюк Олимпия чемпиони эканлигини исботлади», – деди Ём Чжэ Хо.

Мукофотдан кейин сўзлаган Президент Бах ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди: «Ушбу мукофот бутун Халқаро Олимпия қўмитаси ва бутун Олимпия ҳаракатига тегишли. Уларнинг тинимсиз меҳнати ва дунёдаги кўплаб одамларнинг тўлиқ қўллаб-қувватловисиз, ушбу ютуқларга ҳеч қачон эришилмас эди».

Сеул Тинчлик мукофоти томонидан ажратилган 200 минг АҚШ доллари мукофоти ХОҚ президенти томонидан Олимпия ўйинлари фонди ва бошқа ижтимоий таъминот ташкилотларига йўналтирилган.

 

olympic.uz