Skip to main content
Yangiliklar

Таэквондочиларимиздан 100 фоизлик натижа!

By 11.10.2020No Comments

Хабарингиз бор, Венесуэла давлати “Nuestro evento Mundial campaneto abierto de poomsae y kyorugi online” мусобақасига мезбонлик қилмоқда. Ушбу мусобақада Ўзбекистон шарафини Наманган вилояти терма жамоаси аъзолари ҳимоя қилишмоқда. Салоҳиддин Собитов бир неча кун аввал пумсэ баҳсларида олтин медалга сазовор бўлганди. Кечаги баҳсларда кёруги йўналишида Гулшаной Исмоилова ва Паракёруги йўналишида Қудратилло Шоназаров ҳам олтин медалларни қўлга киритишди!

Энди спортчиларимиз Мексика давлати томонидан ташкил этиладиган онлайн мусобақада иштирок этишади.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати