Skip to main content
Yangiliklar

Сирдарёда спорт ойлиги доирасида «Ёшлар» спартакиадаси ғолиблари аниқланди

By 31.10.2020No Comments

Оммавий спортни ривожлантириш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида Сирдарё вилояти ўзига хос тажрибага эга.
Октябрь ойи бутун вилоят бўйлаб спорт ойлиги деб эълон қилинган эди.
Ойлик доирасида вилоятнинг туман ва шаҳарларида «Ёшлар» спартакиадаси номи остида бир қатор мусобақалар бўлиб ўтди.
Қизлар ўртасида бадиий гимнастика ва Шахмат бўйича баҳсларга Гулистон шаҳри ҳамда Боёвут туманлари мезбонлик қилди.
«Ёшлар» спартакиадаси мусобақаларида нафақат ёшлар балки катталар ўзларини синаб кўриш имконига эга бўлмоқдалар.
Гулистон шаҳрида жойлашган «Динамо» спорт мажмуасида ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ўртасида қўл жанги спорт тури бўйича вилоят биринчилиги ҳам юқори даражада ташкил этилди.
Ҳақиқий спорт байрамига айланган «Ёшлар» спартакиадаси якунида ғолиблар ва совриндорлар аниқланиб ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати