Skip to main content
Yangiliklar

Самарқандда оммавий спорт тадбирлари мунтазам ўтказилмоқда

By 24.10.2020No Comments

Мамлакатимизда карантин қоидаларининг юмшатилиши муносабати билан кенг аҳолини соғлом ҳаётга қайтариш ҳамда оммавий спортни ривожлантириш мақсадида турли оммавий спорт тадбирлари мунтазам ташкил этилиб келинмоқда.

Жумладан, Самарқанд вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан эрталабки нафас машқлари ҳамда оммавий бадантарбия машғулотлари ташкил этилди.

Тоза ҳавода юриш ва эрталабки бадантарбия организмнинг бир маромда ишлаши, иммунитетнинг ошишига хизмат қилади.

Эрта тонгдан Самарқанд шаҳрида «Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам» шиори остида ўтказилган юриш марафони ҳамда эрталабки бадантарбия машғулотлари шулар жумласидандир.

Ушбу ўтказилган оммавий юриш марафони «Спорт ҳафталиги» доирасидаги оммавий спорт тадбирларининг мантиқий давоми ва чинакам спорт байрами бўлди десак муболаға бўлмайди.

– Соғлом турмуш тарзини кўпчилик фақат тўғри овқатланиш, гигиеник талабларга риоя қилишда, деб тушунади. Тоза ҳавода юриш ва эрталабки бадантарбия машқларини бажариш ҳам инсон организмининг бир маромда ишлаши ҳамда иммунитет ҳосил бўлишига хизмат қилади. Саломатлигингиз учун эрталаб 10-15 дақиқа спорт билан шуғулланишни тавсия этаман деди – 80 ёшли спорт фахрийси.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати