Skip to main content
Yangiliklar

САЛОМАТЛИК: Олимлар коронавируснинг яна янги аломатларини аниқлашди

By 12.10.2020No Comments

Британиялик олимлар коронавирус инфекциясининг янги аломатларини аниқлашди. Улар орасида мушаклардаги оғриқ, кучли чарчоқ ва оёқлардаги пуфакчалар тилга олинган. Daily Mail бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар бўйича илмий маслаҳат гуруҳи (SAGE) тадқиқотларига асосланиб хабар бермоқда.

Мутахассислар симптомларнинг намоён бўлиши вирус юқтирганларнинг ёшига ва организмларнинг хусусиятларига боғлиқлигини таъкидлашди.

Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазирлиги тест марказларига қўшимча юкламалар юзага келмаслиги учун янги аниқланган аломатларни COVID-19 индикаторлари рўйхатига киритмасликка қарор қилди.

Октябрь ойи бошида Буюк Британиянинг Бирмингем университети олимлари D витаминини қабул қилиш коронавирусдан ҳимояланишда самара беришини таъкидлашган эди. Улар COVID -19 аломатлари пайдо бўлганидан кейин изоляция қилинган тиббиёт ходимлари D витамини етишмаслигидан азият чекишганини аниқлашган.