Skip to main content
Yangiliklar

САЛОМАТЛИК:Коронавирус билан оғриган инсонлар танасидаги ўзгаришлар сабаби тушунтирилди

By 13.10.2020No Comments

Пасадена шаҳридаги Калифорния Технология институти олимлари (АҚШ) SARS-CoV-2 коронавирусининг бемор ҳужайраларини ўзгартирадиган, ҳимоя тизими ва оқсил синтезини “ўчириб” қўядиган механизмини аниқладилар. Бу механизм COVID-19 билан оғриган беморларда оғир симптомларнинг ривожланишига ёрдам бериб келган.

Бу ҳақда Cell журналида чоп этилган мақолада хабар берилган, демоқда “hudud24.uz”.
Тадқиқотчилар коронавирус геноми ишлаб чиқарадиган оқсилнинг инсон танаси ҳужайралари ичидаги молекуляр компонентлар билан ўзаро таъсирини ўрганиб чиқдилар. Маълум бўлишича, SARS-CoV-2 ҳужайра ичидаги оқсил синтезини бузиб, учта муҳим жараёнга ҳужум қилади. Биринчидан, вирус хабарчи РНК (мРНК) — генетик маълумотни ҳужайра ядросидан оқсиллар синтезланадиган рибосомаларга узатувчи молекула дисфункциясини келтириб чиқаради. Иккинчидан, у рибосомаларнинг йўлини тўсади ва ниҳоят, ҳужайрадан ташқарида оқсилларни ташиш тизимини бузади.
Масалан, NSP1 коронавирус оқсили одам мРНКсининг рибосомага кириб боришини блоклайди, аммо ўзига хос “кириш коди”га эга бўлган дориларга мўлжалланган мРНКни ўтказиб юборади.
Улар биргаликда бу ҳужайранинг мудофаа тизимлари нормал ишлашига халақит беради. Бунда ҳужайра ўлмайди ва вирус уни ва унинг ресурсларини ўз-ўзини кўпайтириш учун қўллаши мумкин.