Skip to main content
Yangiliklar

Республикамиз бўйлаб аҳолини оммавий спортга кенг жалб қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда

By 27.10.2020No Comments

Қорақалпоғистон Республикасида пандемия даврида жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, касалликларнинг олдини олиш, аҳоли кенг қатламларини, айниқса кексалар ва ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб этиш, оммавий спортнинг инсон ва оила ҳаётидаги муҳим аҳамиятини тарғиб этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан ташкил қилинган оммавий юриш марафони оммавий спорт тадбирларининг мантиқий давоми ва чинакам спорт байрами бўлди.

Бугун «Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам» шиори остида юриш марафони ҳамда эрталабки бадантарбия машғулотлари ўтказилди. Юриш марафонига Нукус шаҳридаги флагшток майдонидан старт берилди. Иштирокчилар белгиланган масофани босиб ўтгач, шу майдонда бадантарбия машқларини бажаришди.

Шунингдек, Қашқадарёда ҳам соғлом турмуш тарзини шакллантириш, касалликларнинг олдини олиш, аҳоли кенг қатламларини, айниқса кексалар ва ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб этиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Қашқадарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда вилоятда оммавий спорт тадбирлари доимий ўтказиб келинмоқда.

Қорақалпоғистонда бўлгани каби Қашқадарёда ҳам «Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам» шиори остида юриш ҳамда эрталабки бадантарбия машғулотлари ўтказилди.

Бундай тадбирлар Республикамизнинг барча ҳудудларда ўтказилмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати