Skip to main content
Yangiliklar

Маъмуржон Нозимов “International COACH Certificate”га эга бўлди

By 08.10.2020No Comments

Ўзбекистон таэквондо WT ассоцацияси Наманган вилояти бўлими бош мураббийи Маъмуржон Нозимов 1-2 февраль кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро семинарда “International COACH Certificate” учун иштирок этиб қайтган эди. Ушбу семинар муваффақиятли бўлиб Бутунжаҳон таэквондо федерациясининг сертификатига эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Маъмуржон Нозимов Наманган вилоятидан, 2017 йил кадетлар ўртасида ўтказилган Жаҳон чемпионатида унинг шогирди Ҳасанова Умидахон бронза соҳибаси бўлган эди. 2019 йил эса Иорданияда ўтказилган ўсмирлар ва кадетлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида шогирди Абдулазиз Ҳамидуллаев бронза, Диёра Имомалиева кумуш медаль соҳиби бўлган.

Ҳозирги кунда Маъмуржон Нозимов Наманган ЯКСТИБЎСМ ва вилоят терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишламоқда.

??? Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати