Skip to main content
Yangiliklar

IWAS Жаҳон ўйинлари 3-марта қолдирилди. Бу сафар номаълум муддатга

By 06.10.2020No Comments

Халқаро аравачадаги ногиронлар ва ампутантлар федерацияси (IWAS) расмий сайти орқали жорий йилнинг 10-17 декабрь кунлари Таиланднинг Накхонратчасима шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган IWAS-2020 Жаҳон ўйинлари бекор қилинганини маълум қилди.

Хабарда айтилишича, ушбу қарор бутун дунё бўйлаб Covid-19 билан юзага келган ноаниқ вазият натижасида қабул қилинди.

Таъкидлаш керакки, IWAS-2020 Жаҳон ўйинлари дастлаб жорий йилнинг февраль ойида бўлиб ўтиши керак эди, аммо коронавирус сабаб юзага келган муаммолар туфайли мусобақа апрель ойига кўчирилди. Кейинчалик эса декабрда бўлиши айтилди.

Маълумот учун, IWAS ўйинлари Паралимпия ўйинлари дастурига кирмайдиган спорт турлари бўйича ўтказилади ва уларга жаҳон даражасига чиқиш имкониятини беради.