Skip to main content
Yangiliklar

Испан тили куни

By 12.10.2020No Comments

Испан тили куни Xалқаро БМТнинг ташаббуси билан ташкил этилган. 2010 йилда БМТ испан тилини расмий дунё тилларига киритиш ҳақидаги мулоҳазалари билан чиқди. Шу даврдан бошлаб 12 октябрь – Испан тили куни байрами нишонланиб келинмоқда. Яна шу куни 2 та муҳим байрам Муқаддас қиз Пилар ва Испанчилар куни. Энг аввалги байрам Исо пайғамбар онаси Бибимарямга ва Пилар муқаддас аёл шарафига бағишланган бўлиб, Ароганда – Испаниянинг тариxий вилоятида бўлиб ўтган афсоналарга кўра, Муқаддас аёл Сантягонинг элчиси ҳисобланган. Шундан кейин Муқаддас онага ибодат ўтказиш маросими, Католик Испанияда Пилар онани қадрлаш маросимлари қадрлана бошланган. 1913 йилда машҳур тадбиркор ва жамоат арбоби Фаустино Родригес Сан-Педро 12 октябрда яна бир муҳим байрам – Испан ирқчилик куни ёки “Фиетта де Испанидад”, “Испанидад” сўзининг мазмун-моҳияти шундан иборатки, инсонлар Империя даврига яъни, қачонлардир Испания дунёда кўпгина ерларга ҳукмронлик қилган. Ҳозирги кунда испанларнинг таъсири кўпгина давлатларда салмоқли аҳамиятга эга. Мутаxассисларни фикрича турлича, испан тилида сўзловчиларнинг сони-Испаниянинг ўзида яшовчиларининг аҳолиси ва АҚШ, Мексика, Жанубий Америка ҳамда Африка давлатларида жами 450-500 млн киши испан тилида сўзлашади. БМТ ушбу кунда турли туман тадбирлар, концерт, танловлар, илмий-оммабоп кўргазмалар ва тил дарслари ўтказишлари лозимдир.