Skip to main content
Yangiliklar

Хоразмда ҳафтанинг шанба куни САЛОМАТЛИК КУНИ деб эълон қилинган

By 31.10.2020No Comments

Хоразм вилоятида оммавий спорт тадбирлари давом этмоқда.

Бугун вилоят маркази Урганч шаҳрида аҳоли учун эрталабки бадантарбия машғулотлари ташкил қилинди. Хоразмшоҳ Жалолиддин Мангуберди майдони олдида ташкил қилинган оммавий жисмоний тарбия машқларига турли ёш ва турли соҳа вакилларидан 1000 нафарга яқини жалб этилди.

Мамлакатимиз аҳолисини соғлом бўлишини, соғлом турмуш тарзи асосида ҳаёт кечиришларини кўзлаган ҳолда муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилаётган ташаббусларга ЛАББАЙ — деб жавоб бераётган Хоразм аҳли жисмоний тарбия ва спортни аллақачон ўзларининг ҳаётий тамойилларига айлантириб улгурган десак хато бўлмайди– дейди Хоразм вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи – Ортиқбой Полвонов –Бу эса ўз навбатида аҳолининг барча қатламлари орасида турли хил касалликларни олдини олиш, ёш авлодни жисмонан соғлом бўлиб камолга етишига замин яратади.

Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан ташкил қилинган мазкур оммавий жисмоний тарбия машғулотларини ташкил қилишдан кўзланган мақсад ҳам анашулардан иборат аслида.
Оммавий Спорт тадбирлари вилоятнинг барча ҳудудларида кенг кўламда давом этмоқда.

Эртага, 2020 йил 1 ноябрь куни вилоятнинг Урганч ва Хива шаҳарларида оммавий югуриш марафонлари ташкил этиш режалаштирилган.
Шунингдек, Янгиариқ туманида ҳам оммавий бадантарбия машқлари ва «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» лойиҳаси доирасида оммавий юриш марафонлари давом этмоқда.

 

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати