Skip to main content
Yangiliklar

Бутунжаҳон устозлар ва мураббийлар куни

By 05.10.2020No Comments

Бугунги кунда 5 октябрь 100 дан ортиқ мамлакатларда Бутунжаҳон ижтимоий муаллимлар куни нишонланади. Ушбу байрам 1994 йил 5 октябрь куни таъсис қилинган. Шундай байрам кунида ўқитувчиларниниг таълим беришдаги беқиёс ўрни, жамиятнинг ривожланишидаги улкан ҳиссаси қадрланади. 1966 йил Парижда бўлиб ўтган муаллимларнинг махсус ўрни ҳақидаги халқаро ҳукуматлар конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияга биноан Юнеско ва Халқаро Меҳнат ташкилоти томонидан муҳим ҳужжат “Устозларга тегишли тавсиялар” имзоланган.Устоз-бу зотга қанча тариф берсак оз, устозга бўлган ҳурмат, муҳаббатнинг чеки йўқ. У зот ўзига нисбатан меҳрни одоби, таълим-тарбияси орқали юракка йўллайди. Ўқитувчи бўлиш осон эмас. Ҳар бир бола турфа xил дунё. Уларнинг кўнглига йўл топиш, юрагига эзгулик уруғини қадаш кишидан катта матонат талаб қилади. Шундай бўлса-да, муаллим бўлишни орзу қиладиган, ҳаётини, куч-қувватини шу йўлга бағишлаганлар ҳар доим ҳам кўплаб топилади. Устоз – энди мактабга қадам қўйган ўқувчиларни дарсларга мослаштириш усуллари ҳақида сабоқлар беради. Болани ўйин оламидан бирданига ажратиб олиб, ўқишга жалб этиш ўғил қизлар xаёлида машғулотлар жуда зерикарли ва қийин деган тушунча шаклланиб қолишига олиб келади. Уларни таълим жараёнига аста-секин мослаштириш, дастлабки дарсларни кўпроқ ўйин тарзида ўтиш, болаларга саволлар бериб, жавобини топганларни рағбатлантириб бориш орқали яxши натижага эришади. “Донишмандлар фикрига кўра, болани ўйинга тўғри ўргата билиш маҳорати унга олам сирларини мутолаага қараганда кенгроқ ва ишончлироқ намоён этади”.