Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Ижроия кенгаши иштирокчилар хавфсизлигини ҳимоя қилиш ва спортчилар учун адолатли рақобатни таъминлаш учун 2020 йил Канкунда ўтиши керак бўлган Жаҳон Гран-при финали ва Усида ўтиши лозим бўлган “Катта дублға” мусобақалари 2021 йилга қолдирилганлигини эълон қилди. Бутунжаҳон таэквондо федерацияси мунтазам равишда Канкун ва Усидаги ташкилий қўмиталар билан маслаҳатлашиб, ушбу икки мусобақани хавфсиз ўтказиш учун ечим топишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ, Кенгаш айни пайтда хавфсиз ва қизиқарли тадбирни ўтказиш мумкин эмас деб қарор қилди. 2021 йилги тадбирлар тақвими кейинроқ эълон қилинади.
Федерация президенти Чунгвон Чой шундай деди: “Биз афсус билан бу йилги Гран-при финали ва “Катта дублға” мусобақасини кейинга қолдиришга қарор қилдик. Ушбу қарор мухлисларни хафа қилиши аниқ, бироқ биз уларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш ва адолатли мусобақани таъминлаш учун шундай қилдик. Бу бутун дунёдаги спортчилар иштирокидаги глобал мусобақадир ва бир давлатдан иккинчи давлатга боришдаги катта чекловларни ҳисобга олган ҳолда, баъзи спортчилар унда иштирок эта олмаслар адолатдан бўлмасди”.
Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши 2021 йил апрель ойида ўтиши режалаштирилган.
??? Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати