Европа Бутунжаҳон таэквондо (WТE) федерацияси Токио-2020 Олимпиадаси учун қитъанинг саралаш турнири Болгария пойтахти София шаҳрида ўтишини эълон қилди.
Ушбу мусобақа коронавирус пандемияси сабаб икки марта қолдирилганди. Аввалига Италиянинг Милан шаҳри 17-19 апрель кунлари мезбон бўлиши керак эди, кейинроқ саралаш Россия пойтахти Москвада ўтиши эълон қилинди, аммо у ҳам бекор қилинди.
Софиядаги саралаш мусобақаси 2021 йилнинг 30-31 январь кунларига белгиланди.
“Айни пайтдаги вазият туфайли ҳар бир жамоага COVID-19 протоколи тақдим этилади”, – деб ёзади World Taekwondo Europe.
Маълумот учун, Осиё қитъаси саралаш баҳслари аввал бошида Хитойнинг Уси шаҳрида бўлиб ўтиши керак эди. Кейинроқ мусобақа Иордания пойтахти Амманга кўчирилганди.
Эслатиб ўтамиз, Токиодаги ёзги Олимпиада баҳслари 2021 йилнинг 23 июлидан 8 августига қадар бўлиб ўтади.
??? Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциацияси матбуот хизмати