Skip to main content
Yangiliklar

АҚШда Колумб куни

By 12.10.2020No Comments

1492 йил 12 октябрь куни италиялик (айрим маълумотларга кўра испаниялик) сайёх Христофор Колумб Янги дунёга келган – бу куни Христофор Колумб экспедицияси Багама архипелагидаги Сан-Сальвадор оролларига етиб келган ва натижада Американи очилганлиги санаси шу кунга белгиланган. Шунга қарамай, Колумб Куни Америкада 12 октябрь куни нишонданади. АҚШда бу куни октябрь ойининг иккинчи душанбасида нишонланади. Илк бор бу байрам тантанаси 1792 йил Америка очилишининг 300 йиллигига бағишланганлиги муносабати билан ўтказилган. Шу вақтнинг ўзидаёқ сузувчи шарафига ҳайкал ўрнатилган, орадан 100 йил ўтгач, 400 йиллик тантана муносабати билан ҳайкал Нью-Йорк шаҳрида ҳам қад ростлади ва АҚШ президенти Бежамин Гаррисон америкаликларни бу кунни ҳар йили байрам шодиёнаси ўрнида ўтказишга чорлади.