Байрам 1995 йил Xитойда БМТнинг тўртинчи аёллар конферинциясида тасдиқланган. Қишлоқда яшовчи аёллар дунёдаги аҳолининг тўртинчи қисмини ташкил этади ва қишлоқ туманларини ривожланишида фаол иштирок этади. Лекин улар сифатли тиббий кўрик, банк xизмати, информацион теxнологиялардан унумли фойдалана олмайдилар. Ушбу байрам ташкил топишидан мақсад, қишлоқ аёллари муаммоларини ҳал этиш, улар меҳнатини қадрлаш, уларни қўллаб- қувватлашдан иборат.
Қишлоқдаги аёллар озиқ-овқатни ишлаб чиқариш, ҳосилларни ривожлантиришда муҳим рол ўйнайдилар. Нафақат ривожланган балки ривожланмаган мамлакатларда ҳам қишлоқ аёллари бундан ташқари, бола тарбияси билан шуғулланиш, қариялар ва беморларга қараш ҳам уларнинг зиммасидадир. Кўпгина юртларда уларнинг жамиятга қўшган ҳиссалари қадрланмайди. Юқоридагиларни ҳисобга олиб 15 октябрь “Бутунжаҳон Қишлоқ аёллари куни “ деб эълон қилинган. Ҳар йили ушбу байрам кенг нишонланиб, қишлоқ аёлларини долзарб муаммолари ҳал қилинади.