Skip to main content
Yangiliklar

15 октябрь Бразилияда ўқитувчилар байрами

By 15.10.2020No Comments

Ўқитувчилар куни байрам сифатида Бразилияда 15 октябрь куни нишонланади. Байрам тарихи шундай:1827 йил 15 октябрь куни император Педро 1 ҳукмдорлигида авлиё Тереза куни биринчи марта бошланғич таълим ҳақидаги фармонга асосан, шаҳар, қишлоқ, аҳоли пунктлари, мактабларида бошланғич таълим ташкил қилинган. Лекин 120 йил давомида кўпгина қилинадиган ишлар қоғозда қолиб кетаверган. Илк бор ўқитувчилар байрами 1947 йил кичик мактабда Сан-Паулода нишонланган. Илгари ўқиш узоқ давом этган, 1 июндан то 15 декабрь оралиғида 10 кун таътил бўлган. Узоқ вақт таътилсиз ўқиш ўқувчиларни чарчатиб қўйган ва бир неча ўқитувчилар фикри ва таклифлари билан 1 кун дам олиш кунига ажратилган. Профессор Саломао Бексер 15 октябрь кунини байрам қилишни таклиф қилган ва ўқитувчи ва ўқувчилар уйларида пишириқлар пишириб, байрам куни дастурхони уюштиришган. 1963 йил давлат миқёсида 15 октябрь байрам куни деб эълон қилинган. Дам олиш куни бўлишига қарамай , мактабларда ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари томонидан устозларни қутлайдилар.Замонавий ўқитувчилар билан дўстона алоқада бўлиб, ақлий ва жисмоний ривожланишда муҳим аҳамият касб этадилар.