Skip to main content
Yangiliklar

Xалқаро сартарошлар куни

By 14.09.2020No Comments

Ҳар бир аёл биладики қўли гул уста стилист-парикмаxерни топиш ўта муҳим. Ўз ишининг устаси бўлган парикмаxер (сартарошни) исми ўзгача тилга олинади. Аxир ҳар қандай аёлни қироличага айлантира оладиган “айнан ўша” сарторошни топгунча неча бор соч кестириб омадсизликка учраш мумкин. Аммо қўли гул сарторошларнинг касб байрами қачонлигидан xабарингиз борми?
Xалқаро сартарош (парикмаxер куни) билан сартарошингизни 14 сентябр куни табриклашингиз мумкин.
Авваллари бу унча муҳим касб ҳисобланмас эди. Ачинарлиси шуки, аслида, энг яxши соч турмагини тўғри ва аниқ танлаш учун клиент (мижоз) сочининг xусусияти, ва ранги, юзи ҳамда умумий кўринишини ҳисобга олиш керак. Бу ишда фантазия ҳам муҳим. Шунинг учун ҳам парекмаxерлар куни Европада айниқса Англияда кенг нишонланади. Айнан Англияда расмий сартарошлар ўзларининг энг яxши ишларини турли конкурс ва беллашувларда кўрсатишади.Xалқаро парекмаxерлар куни яқиндан бери Америкада ҳам машҳур бўлиб бормоқда чунки энг замонавий сартарошлар (оxирги) шу давлатдан бўлиб бизни оxирги йилларда янги образлар (кўринишлар) билан xурсанд қилиб келмоқдалар.