Skip to main content
Yangiliklar

Туғилган кун муборак Ким Юнг Жин!

By 15.09.2020No Comments

2020 йилги Олимпиада ўйинларига муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси кореялик тажрибали мутахассис билан шартнома тузганидан хабарингиз бор.

Бугун кореялик мураббий Ким Жин Юнг ўз туғилган кунини нишонламоқда.

Ким Жин Юнг 1981 йил 15 сентябрь куни Жанубий Кореяда туғилган. 2000-2007 йилларда Кунгхи Университетида, 2004-2006 йилларда Вусок Университетида таҳсил олган. 2018 йил Кунгхи Университетида фан номзоди бўлган.

Шу кунга қадар “Самсунг С1” (Жанубий Корея), “Сувон Ситихолл” (Жанубий Корея), Сангджи Университетида таэквондо бўйича инструктор, Еджу Университетида инструктор, 2017 йил Global sports бош директори ва Назарин университети таэквондо терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаган. 2019 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи.

Ким Жин Юнг таэквондо 6-дан қора белбоғ соҳиби. Таэквондо ҳаками ва лицензиядан ўтган инструктор ҳисобланади.

Спортчилик вақтида Жанубий Корея чемпиони, Корея миллий ўйинлари мусобақада 1-ўринни олган, АҚШ Бостон Университетлараро Жаҳон чемпионатида 3-ўринни олган. Испанияда Очиқ Жаҳон чемпионатида чемпион бўлган. 2010 йил Бутунжаҳон Таэквондо Федерацияси сертификати билан тақдирланган.

Ўзбекистон таэевондо WT ассоциацияси жамоаси мураббийни қизғин муборакбод этади.

??? Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати