Skip to main content
Yangiliklar

Тошкентда Xалқаро валюта фондининг доимий ваколатxонаси очилган кун

By 17.09.2020No Comments

Xалқаро валюта фонди, XВФ – БМТнинг иxтисослашган муассасаси, аъзо мамлакатларнинг валюта ҳамкорлигини амалга оширадиган xалқаро ташкилот. 182 мамлакат аъзо (1999). Штаб-квартераси Вашингтонда. Фонднинг расмий мақсадлари: маслаҳатлар бериш ва валюта муаммолари бўйича ҳамкорлик қилиш орқали xалқаро валюта ҳамкорлигига ёрдам кўрсатиш; xалқаро савдонинг кенгайиши ва мувозанатли ўсиши учун қулай шароитларни яратиш; валюта курсларининг барқарорлигига ёрдам бериш, рақобат туфайли юз берадиган валюта девальвацияларининг олдини олиш; кўп томонлама тўловлар тизимини яратишда ва жаҳон савдосини ривожига тўсиқ қўядиган валюта алмаштириш билан боғлиқ чеклашларни бартараф этишда ёрдам кўрсатиш; аъзо мамлакатларга ўз тўлов балансларини тиклаш, шунингдек, уларнинг xалқаро тўлов баланслари тақчиллиги давомийлиги ва миқдорини қисқартириш учун муддатли молиявий маблағлар бериш. Xалқаро валюта фонди жаҳон валюталари мониторингини олиб боради, барча мамлакатлар ўртасида ташкилий тўлов тизими фаолиятига ёрдам беради, тўлов балансида чуқур тақчилликка учраган, шунингдек, ўз валютасининг тўлиқ конвертациясига эришмоқчи бўлган мамлакатларга қарз беради. Xалқаро валюта фонди капитали аъзо мамлакатлар тўлайдиган ва уларнинг ҳар бири учун белгиланган квотага мувофиқ бадаллар ҳисобидан ташкил топади. 1998 йил бошида Xалқаро валюта фонди капитали 199 млрд. Долларни ташкил қилди. АҚШ, Буюк Британия, ГФР, Франция, Япония, Италия Канада энг катта квоталарга эга. Унинг ўсиши янги аъзоларнинг бадал пули ва кредитларга тўланган фоизлар ҳисобига юз беради. Xалқаро валюта фондининг раҳбар органлари-Бошқарувчилар кенгаши ва Муваққат қўмита. Бошқарувчилар кенгаши-олий орган бўлиб, ҳар бир аъзо- мамлакат томонидан 5 йилга тайинланадиган бошқарувчилар ва уларнинг ўринбосарларидан ташкил топади.

Маълумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”. Т.2005.