Skip to main content
Yangiliklar

Таэквондо Ассоциациясининг вилоятлар бўлими раҳбарлари иштирокида онлайн йиғилиш ўтказилди

By 04.09.2020No Comments

Жорий йилнинг 3 сентябрь куни Ассоциациянинг вилоятлар бўлими раҳбарлари иштирокида онлайн йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда Фарғона вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси рахбарларидан ташқари барча вилоятлар рахбарлари қатнашишди. Аввало ҳар бир вилоят раҳбари ўтган 6 ой мобайнида вилоятларда қилинган ишлар бўйича икки кун муҳлат ичида 5 сентябрь кунигача Ассоциация раҳбариятига ҳисобот топширишлари талаб қилинди.

Шу билан бирга йилнинг тўртинчи чорагида режалаштирилган ишлари, пандемия давридан кейин ҳар бир спорт залларни карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда гуруҳларни шакллантириш, уларга тузилган офлайн машғулотлар режасини яна бир кўздан кечириб доимий назоратга олиш бўйича топшириқлар берилди. Хозирги кунда вилоят бўлимларида қандай муаммолар борлиги ва кимда қандай талаб ва таклифлари борлиги хақида сухбатлашилди.

Наманган вилояти бўлими раҳбари Х.Нозимов карантин қоидалари юмшатилганидан фойдаланиб тақвим режага асосланган барча ёшдаги яъни кадетлар, ўсмирлар, катталар ва пумсе йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионатларини ўтказилса Республикамиз таэквондо мураббийлари ойлик маошларига бир йил давомида қўшимча ойлик белгиланиб уларнинг молиявий холатларига фойдали бўлиши хақида гапирди.

Навоий вилояти бўлими раҳбари Н.Тошев пумсе таэквондонинг асосий методик базаси эканлиги хақида гапириб, келажакда раҳбарият томонидан Ўзбекистон пумсечиларига ҳам алохида эътибор кераклиги, уларга ўқув йиғин машғулотлари ташкиллашда ва халқаро турнирларда иштирок этишларини йўлга қўйилса ватанимиз пумсечилари ҳам навбатдаги Осиё ўйинларида муносиб иштирок этиб совринли ўринларни қўлга киритишларига умид билдирди.

??? Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциацияси матбуот хизмати