Skip to main content
Yangiliklar

“Смайлик”(электрон белги) ўйлаб топилганига 38 йил бўлди

By 19.09.2020No Comments

Ҳар йили 19 сентябрь кунини оддийгина нишонланмайди. Чунки ушбу кун юз ифодамизни электрон ифодаловчи белгилар яни смайликларнинг туғилган куни. Биринчи бор 1982 йил 19 сентябрда профессор Меллона Скотт Фалман биринчи марта уч белгидан иборат бўлган смайликни фойдаланиш учун таклиф этди. Ушбу смайлик икки нуқта, кичкина чизиқча ва ёпиқ қавсдан иборат эди. Бу смайлик табассум қилиш ҳолатини белгилаб берар ва ушбу смайлик қисқа вақт ичида оммалашди. Проффесор махаллий эълонларни масалан кунлик анжуманларни эълон қилишда ҳам смайликлардан фойдаланар ва университет ходимлари билан бўлган муносабатларда асосий қўлланма ҳисобланар эди. Ушбу ғоя электрон луғатга жиддий тўлдириш бўлди. Сма́йлик сўзи (анг. smiley — «табассум қилиш») ёки бахтли юз маъносини билдиради. Одатда смайлик кўриниши сариқ рангдаги айлана ва ушбу айлананинг ичида иккита нуқтача бўлиб, бу белги кўзни билдиради.Ҳозирги кунда смайликлар хаётимизда катта ўрин эгаллади. Чунки хар бир фикр ифодамизни ўтирган жойимизда нариги тарафдаги яни суҳбатлашаётган инсонимизга бир биримизни кўрмай туриб хам юз ифодамизни ушбу махсус белгилар орқали билдиришимиз мумкин.