Skip to main content
Yangiliklar

Лазиз Пўлатов – “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони соҳиби!

By 30.09.2020No Comments

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимизда ёш авлоднинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, уларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида соғлом ва баркамол этиб вояга етказишга қўшган салмоқли ҳиссаси, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, мамлакатимизнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишидаги жонкуярлиги билан жамоат ишларида фаол иштирок этиб келаётган мураббийлар тантанали равишда тақдирланди.

Тадбирда “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишонига сазовор бўлган жами 131 нафар мураббийдан 30 нафарини Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами билан самимий табриклаб, барчаларига ўз миннатдорлигини билдирди ҳамда кўкрак нишонларни топширди.

Қувонарлиси тақдирланганлар орасида Ўзбекистон Миллий университети Таэквондо ва спорт фаолияти кафедраси ўқитувчиси Пўлатов Лазиз Азамат ўғли ҳам бор. Лазиз Пўлатов 2019 йил кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида олтин медалга эга чиққан Зафарбек Каримовнинг биринчи мураббийи ҳисобланади.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси жамоаси Лазиз Пўлатовни ушбу “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишонига лойиқ кўрилгани билан табриклайди!

??? Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати