Skip to main content
Yangiliklar

Келажак юлдузлари: Муҳаммад Амин Алиев билан интервью

By 16.09.2020No Comments

Муҳаммад Амин Алиев – 2006 йил 23 март куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида дунёга келган. Дастлаб шаҳар сўнгра мамлакат миқёсидаги мусобақаларда кучлилар қаторидан жой олган. Кадетлар бўйича терма жамоа аъзоси. Отаси Қаҳрамон Исабоев ўзи спортчи бўлганлиги боис Муҳаммад Аминни 4 ёшида спортнинг таеквондо WT тури бўйича мураббий Собир Назаралиевга олиб борди. Тўғри айрим ота-оналар учун бу жуда кичик ёш дейиши мумкин лекин болалар спорт билан шуғулланишни қанчалик эрта бошласа шунчалик унга кўникиш ва мослашиш осон кечади. Йиллар ўз сўзини айтди. Муҳаммад Амин аста-секин таэквондо сир-асрорларини ўргана бошлади. Мураббийсининг таъкидлаши бўйича бироз эринчоқ бўлсада у устози томонидан берган барча юкламаларни беҳато бажаришга интилади.

2019 йил Тошкентда ўтган кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида -33кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Муҳаммадамин 1/16 финалда британиялик Оуен Блантни 23:2, нимчорак финалда филиппинлик Хулио Мигель Сапатани 23:3, чорак финалда швециялик Адеми Блеронни 17:5 ҳисоблари билан мағлуб этиб ярим финалга чиққан. Ярим финалда украиналик Максим Маненковга имкониятни бой бериб, бронза медалига эга чиққан эди.

– Муҳаммад Амин спортда дўстларингиз кўпми? улар билан келишиб кетиш қийин кечмадими?
– Жамоада дўстларим кўп. Мен улар билан тез тил топишиб бир оиладек бўлдик. Ҳозир машғулотларни давом эттиряпмиз.

– Ўтган йили Жаҳон чемпионатида иштирок этдингиз. Бу нуфузли мусобақада иштирок этишингизни билганмидингиз?
– Албатта нуфузли мусобақага қадар ҳар йили мамлакат чемпионати ташкил этилади. Мен ушбу чемпионатда биринчи ўринни эгаллаб кадетлар терма жамоасига қабул қилиндим ва дунё биринчилигига пухта тайёргарлик кўрдим. Бироз қийин кечган жиҳати вазнимни ушлаб туриш бўлди. Бундай катта спорт байрами бўлади деб кутмаган эдим. Ўз вазнимда 4 та жангда ғалабага эришдим лекин финалга ўтиш учун бўлган учрашувда бироз омад келмади ва мен Жаҳон чемпионатида шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олдим.

– Бу ҳам катта ютуқ. Насиб қилса яна қандай мусобақаларда иштирок этишни мақсад қилгансиз?
– Мен ҳам боксчи, курашчи акаларимдек катталар ўртасида Олимпиада ўйинлари ва Жаҳон чемпионатларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишни мақсад қилганман.

??? Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати